Валюта курслари 18/06/2025
$1 – 12668.14
UZS – -0.37%
€1 – 14640.57
UZS – -0.61%
₽1 – 161.15
UZS – -0.37%
Қидириш
Иқтисод 05/06/2025 Европа Иттифоқи Ўзбекистонга Транскаспий йўлагини ривожлантириш бўйича инвестиция форумини ўтказишни таклиф қилмоқда

Европа Иттифоқи Ўзбекистонга Транскаспий йўлагини ривожлантириш бўйича инвестиция форумини ўтказишни таклиф қилмоқда

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Стратегик ислоҳотлар агентлигида Агентлик директори Баходир Рахматов ва Европа комиссиясининг Осиё ва Тинч океани минтақаси ва Яқин Шарқ бўйича халқаро ҳамкорлик директори Петерис Устубс бошчилигидаги Европа Иттифоқи делегацияси ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Устубс “Ўзбекистон Мамлакат платформаси” доирасида фаол иштирок учун миннатдорлик билдирди ва ушбу тизимни халқаро ҳамкорлар билан ўзаро алоқаларни янада такомиллаштириш йўлида ислоҳ қилишни қўллаб-қувватлашини таъкидлади.

Шунингдек, ушрашув давомида П. Устубс Ўзбекистонда ер ислоҳотларини ўтказиш муҳимлигини алоҳида таъкидлади ва Европа Иттифоқи аграр соҳани ислоҳ қилиш ҳамда мамлакат озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш йўналишида кўмаклашишга тайёр эканини билдирди.

Европа Иттифоқининг “Global Gateway” ташаббуси доирасида Европа Иттифоқи делегацияси Транс-Каспий транспорт йўлаги инфратузилмасини ривожлантириш муҳимлигини қайд этди, шунингдек, хусусий секторнинг ушбу жараёнга фаол жалб этиш зарурлигини таъкидлади. Алоҳида эътибор логистика инфратузилмасини кенгайтиришга, жумладан махсус бинолар, омборхона мажмуалари ва маҳсулот сақлаш иншоотлари қурилишига қаратилди.

Шу муносабат билан, минтақавий иштирокчилар ўртасидаги ҳамкорликни кучайтириш, хусусий инвестицияларни жалб қилиш ва инфратузилмани кенгайтириш истиқболларини муҳокама қилиш мақсадида Европа Иттифоқи делегацияси манфаатдор давлатлар вакиллари иштирокида Транс-Каспий йўналишини ривожлантириш бўйича инвестиция форуми ўтказишни таклиф этди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг