Европа Иттифоқи Мигрантлар Ресурс Марказини илк бор Ўзбекистонда очмоқда
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Европа Иттифоқи, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги ва Халқаро миграция сиёсатини ривожлантириш маркази (ХМСРМ) Ўзбекистонда мигрантлар учун ресурс марказини (МРМ) Европа Иттифоқи томонидан молиялаштирлган "Ипак йўли ва Марказий Осиёнинг айрим мамлакатларида миграцияни бошқариш ва мигрантларни ҳимоя қилишни такомиллаштириш" ((PROTECT) лойиҳаси доирасида биринчи бор ташкил қилди. Бу ҳақда Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги делегацияси маълум қилди.
МРМ асосий мақсади - бутун минтақадан потенциал мигрантларнинг хавфсиз ва қонуний миграцияга кўмаклашадиган хизматлардан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш ва ноқонуний миграция хавфи ва одам савдоси билан боғлиқ таҳдидлар тўғрисида хабардорликни оширишдир. Бу МРМ Марказий Осиё ҳудудида учинчиси бўлди.
Марказнинг расмий очилишига бағишланган тадбирда 60 дан ортиқ Ўзбекистон Ҳукумати вакиллари, Европа Иттифоқига аъзо давлатлар, БМТ агентликлари, Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги делегацияси, ХМСРМ раҳбарияти ва техник ходимлари, халқаро ташкилотлар, фуқаролик жамияти ва маҳаллий ривожланиш бўйича ҳамкорлар вакиллари иштирок этди.
“Европа Иттифоқи Ўзбекистонда илк бор Мигрантлар ресурс марказини ташкил этишни қўллаб-қувватлашдан мамнун, – деди Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги элчиси Тойво Клаар Жаноби Олийлари. "Бу каби марказлар инсонларни миграция бўйича онгли қарорлар қабул қилишлари учун зарур бўлган маълумотлар билан таъминлашда ҳал қилувчи роль ўйнайди. Глобал Дарвоза стратегиясини асословчи тамойилларга мувофиқ, Европа Иттифоқи барқарор, инсон манфаатига йўналтирилган инфратузилмага – транспорт, рақамли технология, энергетика ёки ижтимоий соҳаларга сармоя киритиш учун ишлайдиган миграция – мамлакат ичида ҳамда чет элда имкониятлар яратиш ва шу билан кўпинча ноқонуний миграцияни келтириб чиқарадиган омилларни камайтиришга қаратилган”.
ИСМПД маълумотларига кўра, Тошкент МРК бутун дунё бўйлаб 14 та ўхшаш марказлар тармоғига қўшилади ва Ўзбекистон фуқароларига қуйидагилар билан таъминлайди:
қонуний миграция каналлари ва чет элда иш билан таъминлаш имкониятлари тўғрисида хабардорликни ошириш бўйича тушунтириш ишлари;
ноқонуний миграция, одам савдоси ва эксплуатация хавфи бўйича хабардорлик кампаниялари хорижга кетишдан олдин маслаҳат (кетаётган мигрантлар учун) ва реинтеграция бўйича маслаҳат (қайтиб келган фуқаролар учун).
МРМ Ўзбекистоннинг барча минтақаларини ахборот-тушунтириш фаолияти билан қамраб олади, маҳаллий муассасалар билан ҳамкорлик қилади ва миграция тўғрисида хабардорликни янада кенгроқ ва самарали ошириш мақсадида маҳаллий жамоаларнинг турли раҳбарлари ва нуфузли шахслари билан ҳамкорлик қилади.