Валюта курслари 27/11/2025
$1 – 11881.60
UZS – -0.46%
€1 – 13749.39
UZS – -0.14%
₽1 – 151.05
UZS – -0.34%
Қидириш
«Euronews» :Ўзбекистон гидроэнергетикасини жаҳонга тарғиб қилмоқда

«Euronews» :Ўзбекистон гидроэнергетикасини жаҳонга тарғиб қилмоқда

«Euronews» :Ўзбекистон гидроэнергетикасини жаҳонга тарғиб қилмоқда

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Европанинг нуфузли ахборот платформаларидан бири — «Euronews» телеканали Ўзбекистонда гидроэнергетика соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, янгиликлар ва стратегик лойиҳаларга доимий равишда катта эътибор қаратмоқда. Канал томошабинлари ҳозирда мамлакатимизда ишга туширилган йирик гидроэнергетик иншоотлар ҳақида тайёрланган махсус таҳлилий видеолавҳаларни эфирга узатди.

Шу кунларда телеканал эфирида “Ўзбекгидроэнерго” АЖ ҳамкорлигида тайёрланган, Ўзбекистоннинг янги гидроэнергетика салоҳиятини ёритувчи видеолавҳалар такрорий берилиб, халқаро аудиторияга тақдим этилмоқда. Материаллар мамлакатимизда барпо этилаётган замонавий, экологик тоза энергия манбалари ҳақида объектив ва тақдирловчи ахборотни етказишга хизмат қилмоқда.

«Euronews» эфирида эътибор марказида бўлган лойиҳалардан бири — бу яқинда ишга туширилган “Норин” миллий ГЭСидир. Видеолавҳада ушбу станциянинг мамлакат энергетика хавфсизлигини таъминлашдаги ўрни, унинг техник устунликлари ва ишлаб чиқариш қувватлари атрофлича ёритилган.

Шунингдек, лавҳада Марказий Осиёда ягона гидротурбина ва гидротехник ускуналар ишлаб чиқарувчи “Uzhydropower” заводи фаолияти ҳақида ҳам батафсил маълумот берилади. Ушбу корхона Норин ГЭСи учун зарур асбоб-ускуналар тайёрлагани ва маҳаллий саноатнинг салоҳияти ошиб бораётгани алоҳида таъкидланган.

«Euronews» видеолавҳасида шунингдек, яқин келажакда ишга туширилиши кутилаётган энергия манбалари, жумладан, халқаро грант лойиҳаси доирасида амалга оширилаётган “Чорвоқ” шамол электр станцияси ҳам тилга олинади. Бу лойиҳа мамлакатнинг қайта тикланувчи энергия улушини оширишда муҳим рол ўйнаши кутилмоқда.

Сўнгги йилларда Ўзбекистонда гидроэнергетика йўналишида амалга оширилаётган ислоҳотлар таҳлили шундан далолат бермоқдаки, мамлакат барқарор ривожланиш йўлида жиддий қадам ташламоқда. Янги ГЭСлар, модернизация ишлари ва шамол энергиясига оид лойиҳалар энергетика тизимини мустаҳкамлаш билан бирга, атроф-муҳит муҳофазаси, энергия танқислигини бартараф этиш ва аҳолига тоза электр энергияси етказиб бериш каби муҳим стратегик мақсадларга хизмат қилмоқда.

Бугунги изчил ислоҳотлар натижасида Ўзбекистон минтақа миқёсида экологик тоза энергия ишлаб чиқариш бўйича етакчи мамлакатлардан бирига айланиб бормоқда.

 «Euronews» томонидан амалга оширилаётган ёритувлар эса мамлакатимизнинг халқаро имижини янада мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР