Валюта курслари 26/09/2025
$1 – 12199.71
UZS – -0.16%
€1 – 14328.56
UZS – -0.35%
₽1 – 146.09
UZS – 0.08%
Қидириш
ЕТТБ Ўзбекистонда инфратузилма, рақамлаштириш ва сув ресурсларини бошқариш бўйича лойиҳаларни молиялаштиришни режалаштирмоқда

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Шу йилнинг 26 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигида Вазир Лазиз Кудратов Европа Тикланиш ва Тараққиёт Банки (ЕТТБ)нинг Барқарор инфратузилма гуруҳи бўйича бошқарувчи директори Гарри Бойд-Карпентер бошчилигидаги делегация билан учрашди.

Бугунги кунда ЕТТБнинг Ўзбекистондаги портфели умумий қиймати 5,8 миллиард еврога тенг бўлган 185 та лойиҳа ва дастурдан иборат. Музокараларда энергетика, транспорт, рақамлаштириш, шаҳар инфратузилмасини ривожлантириш ва сув хўжалиги каби йўналишларда янги лойиҳалар кўриб чиқилди.

Томонлар келгусидаги ҳамкорлик устувор йўналишларини белгилаб олдилар: хусусан, ижтимоий аҳамиятга эга соҳаларда давлат-хусусий шериклик механизмларига урғу берган ҳолда, суверен бўлмаган портфелни кенгайтириш ҳамда инвестицион лойиҳаларда техник ёрдам, институционал ривожланиш, рақамлаштириш ва барқарор бошқарув каби «юмшоқ» компонентларни қўллаб-қувватлаш учун грант маблағларини ошириш.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг