Валюта курслари 17/06/2025
$1 – 12715.13
UZS – -0.35%
€1 – 14730.48
UZS – 0.17%
₽1 – 161.75
UZS – 1.04%
Қидириш
Молия 15/05/2025 ЕТТБ Davr Bankга 15 миллион АҚШ долларигача кредит линияси тақдим этди

ЕТТБ Davr Bankга 15 миллион АҚШ долларигача кредит линияси тақдим этди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) Ўзбекистондаги микро, кичик ва ўрта корхоналар (МКЎК) ва ёш тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш учун Davr Bank хусусий молия институтига 15 миллион АҚШ доллари (13,1 миллион евро)гача бўлган кредит линиясини тақдим этмоқда.

Ушбу кредит линияси икки қисмдан иборат бўлади: биринчиси, 35 ёшгача бўлган шахслар раҳбарлигидаги ёки уларга тегишли бўлган кичик ва ўрта бизнес корхоналарига мўлжалланган ЕТТБнинг Марказий Осиёдаги “Бизнесда ёшлар” дастури доирасидаги 10 миллион АҚШ доллари (8,7 миллион евро)гача бўлган катта кредитдир.

Молиялаштиришдан ташқари, ушбу ёш тадбиркорлар ЕТТБнинг Кичик бизнес учун маслаҳат дастури - Advice for Small Businesses орқали таклиф қилинадиган тренинглар, маслаҳат хизматлари ва тармоқ имкониятларидан ҳам фойдаланадилар.

Қолган 5 миллион АҚШ доллари (4,4 миллион евро) барча турдаги кичик ва ўрта корхоналарни қўллаб-қувватлашга йўналтирилади ва бундай корхоналар Ўзбекистон ялпи ички маҳсулотининг тахминан 56 фоизини ташкил қилади.

ЕТТБ бугунга қадар Ўзбекистонда 174 та лойиҳага қарийб 5,6 миллиард евро сармоя киритган бўлиб, маблағларнинг асосий қисми хусусий тадбиркорликни қўллаб-қувватлашга йўналтирилган. Мамлакат сўнгги беш йилдан бери Марказий Осиёда ЕТТБ сармояларининг етакчи олувчиси бўлиб келмоқда.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг