Валюта курслари 25/06/2025
$1 – 12456.25
UZS – 0.36%
€1 – 14461.71
UZS – 1.57%
₽1 – 158.36
UZS – -0.01%
Қидириш
Иқтисод 14/05/2025 Etisalat Ўзбекистон телекоммуникация инфратузилмасига сармоя киритишдан манфаатдорлигини билдиради

Etisalat Ўзбекистон телекоммуникация инфратузилмасига сармоя киритишдан манфаатдорлигини билдиради

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 13 май куни Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратов билан «e&» (Etisalat) компанияси (БАА) вице-президенти Жасим Абдулла бошчилигидаги делегацияси ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

e& 1976 йилда ташкил этилган ва ҳозирда 38 мамлакатда фаолият юритади. Компаниянинг бош қароргоҳи Абу-Дабида жойлашган. Абонентлар сони 189,3 миллион, ходимлар сони 40 мингдан ортиқ, активлари 49,8 миллиард доллар.

Учрашувда томонлар мамлакатимизда телекоммуникация ва рақамли инфратузилмани ривожлантириш бўйича қўшма лойиҳаларни амалга ошириш имкониятларини муҳокама қилдилар. Телекоммуникация компанияларига ва рақамли инфратузилмага сармоя киритиш, маълумотларни қайта ишлаш марказларини қуриш бўйича лойиҳаларни биргаликда амалга ошириш истиқболлари кўриб чиқилди.

«e&» вакиллари Ўзбекистонда амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотлар, телекоммуникация бозори либераллашуви, шунингдек, хорижий инвесторлар учун яратилган қулай шарт-шароитларни юксак баҳолади.

Учрашув якунида муҳокама қилинган лойиҳаларни биргаликда амалга ошириш доирасида кейинги амалий чораларни кўришга келишилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг