Валюта курслари 17/09/2025
$1 – 12285.16
UZS – -0.48%
€1 – 14514.92
UZS – 0.09%
₽1 – 148.62
UZS – -0.72%
Қидириш
EsyaSoft Holding Ўзбекистонда электр, сув ва газ таъминоти бўйича йирик рақамли лойиҳаларни режалаштирмоқда

EsyaSoft Holding Ўзбекистонда электр, сув ва газ таъминоти бўйича йирик рақамли лойиҳаларни режалаштирмоқда

EsyaSoft Holding Ўзбекистонда электр, сув ва газ таъминоти бўйича йирик рақамли лойиҳаларни режалаштирмоқда

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2025 йил 16 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигида вазир ўринбосари Шохрух Гуламов Бирлашган Араб Амирликларининг EsyaSoft Holding компанияси бош директори Бипин Чандра билан учрашди.

2014 йилда Дубайда ташкил этилган EsyaSoft Holding электр, сув ва газ тармоқларини рақамлаштириш ҳамда модернизация қилишга ихтисослашган.

Бугунги кунда компания 10 дан ортиқ мамлакатларда муваффақиятли фаолият юритиб, 5 мингдан ортиқ ходимга эга. 2025 йилдаги йиллик даромади қарийб 15 миллион АҚШ долларини ташкил этди.

Музокаралар давомида томонлар сунъий интеллект технологияларига асосланган энергетика ва сув таъминоти соҳаларида йирик лойиҳаларни амалга ошириш бўйича келишувга эришдилар.

Ушбу ташаббуслар Ўзбекистоннинг рақамли инфратузилмасини ривожлантириш ҳамда иқтисодиётнинг асосий тармоқларида самарадорликни оширишга қаратилган инновацион ечимларни жорий этишда муҳим қадам бўлади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг