Валюта курслари 05/03/2026
$1 – 12179.81
UZS – -0.25%
€1 – 14139.54
UZS – -0.22%
₽1 – 156.73
UZS – -0.51%
Қидириш
Эрон делегацияси Ўзбекистонга келди

Эрон делегацияси Ўзбекистонга келди

Эрон делегацияси Ўзбекистонга келди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Эроннинг Разавий Хуросон вилояти губернатори Ғулом Ҳусейн Музаффари бошчилигидаги ишбилармон доиралар вакилларидан иборат делегация бугун Ўзбекистонга келди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Ўзбекистон элчихонаси ташаббуси билан уюштирилган бизнес-миссия 1 мартга қадар давом этади.

Эрон делегацияси таркибидан қурилиш, кимё саноати, фармацевтика, тўқимачилик ва қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат ва бошқа соҳаларда фаолият олиб бораётган компаниялар раҳбарлари ўрин олган.

Ташриф доирасида Разавий Хуросон губернаторининг Самарқанд ва Бухоро вилояти ҳокимлари билан икки томонлама учрашуви ҳамда Савдо-саноат палатаси раҳбарияти ва етакчи компаниялар вакиллари иштирокида бизнес-форум ўтказилиши режалаштирилган.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг