Валюта курслари 05/03/2026
$1 – 12179.81
UZS – -0.25%
€1 – 14139.54
UZS – -0.22%
₽1 – 156.73
UZS – -0.51%
Қидириш
Эрон бизнес-миссияси Ўзбекистонга ташриф буюради

Эрон бизнес-миссияси Ўзбекистонга ташриф буюради

Эрон бизнес-миссияси Ўзбекистонга ташриф буюради

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистоннинг Эрондаги элчиси Фариддин Насриев Мозандарон вилоятида Савдо-саноат, тоғ-кон ва қишлоқ хўжалиги палатаси ҳамда маҳаллий тадбиркорлар билан учрашув ва бизнес-форум ўтказди, деб хабар беради «Дунё» ахборот агентлиги.

Учрашувда товар айланмасини ошириш ва инвестицияларни жалб қилиш масалалари муҳокама қилинди.

Эрон томони Ўзбекистонда бизнесни қўллаб-қувватлаш бўйича кўрилаётган чора-тадбирларни, жумладан, божхона тўловлари бўйича имтиёзли муддатни узайтиришни юқори баҳолади.

Мозандарон тадбиркорлари қишлоқ хўжалиги технологиялари (гуруч ва ситрус меваларни етиштириш) соҳасида ҳамкорлик қилишга қизиқиш билдирди.

Музокаралар давомида Али Тагипур бошчилигидаги бизнес-делегациянинг 15–19 январ кунлари Ўзбекистонга ташрифи бўйича келишувга эришилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг