Валюта курслари 03/09/2025
$1 – 12422.90
UZS – -0.3%
€1 – 14457.77
UZS – -0.6%
₽1 – 154.30
UZS – -0.49%
Қидириш
Эрдоған икки давлат стратегик кенгашида иштирок этиш учун Ўзбекистонга ташриф буюради

Эрдоған икки давлат стратегик кенгашида иштирок этиш учун Ўзбекистонга ташриф буюради

Эрдоған икки давлат стратегик кенгашида иштирок этиш учун Ўзбекистонга ташриф буюради

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоған мамлакат мустақиллигининг 34 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевга йўллаган табрикномасида Туркия–Ўзбекистон юқори даражадаги стратегик ҳамкорлик кенгаши йиғилишида иштирок этиш мақсадида Ўзбекистонга ташриф буюришини маълум қилди.

Эрдоған Шавкат Мирзиёев ва бутун Ўзбекистон халқини Мустақиллик байрами билан самимий табриклаб, 34 йил мобайнида, айниқса, ўзбек етакчиси раҳбарлигида мамлакатнинг «халқаро майдондаги мавқеи тобора мустаҳкамланиб, равнақ топаётган ва фаровон ривожланаётганини» таъкидлади.

Туркия Президенти икки томонлама муносабатларнинг аҳамиятига тўхталиб, умумий инсоний ришталарга асосланган алоқалар нафақат икки давлат ўртасида, балки Туркий давлатлар ташкилоти каби кўп томонлама форматларда ҳам изчил ривожланаётганини қайд этди.

Хатда шунингдек, Эрдоған яқинлашиб келаётган Стратегик ҳамкорлик кенгаши йиғилишида иштирок этиш учун Ўзбекистонга ташрифини катта интизорлик билан кутаётганини билдирди.

Мактуб якунида у Шавкат Мирзиёевга соғлик ва бахт, Ўзбекистон халқига эса тинчлик ва равнақ тилади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР