Валюта курслари 22/09/2025
$1 – 12349.87
UZS – 0.29%
€1 – 14524.68
UZS – -0.38%
₽1 – 148.15
UZS – -0.07%
Қидириш
Ер соҳасидаги коррупцион омилларнинг олдини олиш чоралари натижадорлиги оширилади

Ер соҳасидаги коррупцион омилларнинг олдини олиш чоралари натижадорлиги оширилади

Ер соҳасидаги коррупцион омилларнинг олдини олиш чоралари натижадорлиги оширилади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — “Ерга оид муносабатларда коррупциявий омилларни бартараф этиш механизмларини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–287-сон, 18.09.2025 й.) қабул қилинди.

Қарорга кўра, Кадастр агентлигининг “Е-YER NAZORAT” тизими давлат ер назоратини юритишнинг ягона электрон платформаси ҳисобланади.

2026 йил 1 январдан махсус ваколатли давлат органларининг ер қонунчилигига риоя қилмаслик, жумладан, ерларни ўзбошимчалик билан эгаллаш, уларга тегишли чоралар кўришга оид вазифалари фақатгина “Е-YER NAZORAT” тизими орқали амалга оширилади.

Ерга оид ҳуқуқбузарлик даражасига кўра ҳудудларни қуйидагича тоифаларга бўлиш белгиланди:

“қизил” тоифадаги ҳудуд – ер участкаларидан самарасиз фойдаланиш, ерларни ўзбошимчалик билан эгаллаш эҳтимоли юқори ҳудудлар;

“сариқ” тоифадаги ҳудуд – ер участкаларидан самарасиз фойдаланиш, ерларни ўзбошимчалик билан эгаллаш эҳтимоли ўрта ҳудудлар;

“яшил” тоифадаги ҳудуд – ер участкаларидан самарасиз фойдаланиш, ерларни ўзбошимчалик билан эгаллаш эҳтимоли паст ҳудудлар.

Бунда “қизил” тоифадаги ҳудудларда махсус дронлардан фойдаланган ҳолда ҳар чоракда камида 1 маротаба, “сариқ” тоифадаги ҳудудларда махсус самолёт ёрдамида ҳар 6 ойда камида 1 маротаба мониторинг кузатувлари олиб борилади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг