“Enterprise Uzbekistan” рақамли технологиялар маркази фаолияти ташкил этилади
“Enterprise Uzbekistan” рақамли технологиялар маркази фаолияти ташкил этилади
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — “Рақамли технологиялар халқаро маркази фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги Президент Фармони қабул қилинди.
Фармонга кўра, ушбу Фармоннинг асосий мақсадлари этиб қуйидагилар белгиланди, жумладан:
IT соҳасига инвестицияларни кенг жалб қилиш ҳамда халқаро даражада рақобатбардош ва жозибадор экотизимни шакллантириш;
рақамли ечимлар ва инновациялар бўйича илғор маҳаллий компаниялар фаолиятини рағбатлантириш ва малакали кадрлар тайёрлаш.
“Enterprise Uzbekistan” рақамли технологиялар халқаро маркази (Марказ) ташкил этилган.
Фармонга кўра, Марказ ҳудудида қуйидаги фаолият турларига рухсат этилади, жумладан:
дастурий маҳсулотларни ишлаб чиқиш, рақамли технологиялар соҳасида консалтинг ва аутстаффинг хизматларини кўрсатиш;
рақамли технологиялардан фойдаланган ҳолда аутсорсинг асосида масофавий хизматлар кўрсатиш, шу жумладан, бизнес жараёнлар аутсорсинги (ВРО);
видео ўйинлар (GameDev) яратиш, улар учун рақамли контент ишлаб чиқиш, жумладан, график дизайн, видео ва аудиоконтент яратиш ва таҳрирлаш;
сунъий интеллект технологияларини яратиш ва ривожлантириш.
Марказ Англия ва Уэльс умумий ҳуқуқ нормалари ва принципларига ёки етакчи халқаро молия марказлари стандартларига асосланган махсус ҳуқуқий режимга эга алоҳида ҳудуд сифатида эътироф этилади.