Енгил саноат соҳаси корхоналари молиявий соғломлаштирилади
Енгил саноат соҳаси корхоналари молиявий соғломлаштирилади
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — “Маҳаллий енгил саноат корхоналарининг халқаро етказиб бериш занжирларида иштирокини кенгайтириш ҳамда ташқи бозорларда ўрнини мустаҳкамлашга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Фармони қабул қилинди.
Фармонга кўра, тўқимачилик корхоналарини иқтисодий ва молиявий кўрсаткичларидан келиб чиққан ҳолда “яшил”, “сариқ” ва “қизил” тоифаларга ажратиш ва улар фаолиятига манзилли кўмаклашиш бўйича корхоналарни қўллаб-қувватлаш дастури амалга оширилади.
Бунда қуйидагиларга рухсат берилади:
корхоналарга тижорат банклари томонидан 2 млн АҚШ долларигача улар томонидан харид қилинган ва тўловлари тўлиқ амалга оширилган ёки ўзи етиштирган хомашёни гаровга олган ҳолда Енгил саноатни ривожлантириш агентлиги ресурслари ҳисобидан кредитлар ажратишга;
соғломлаштириш имконияти мавжуд деб топилган корхоналарнинг аввал олган тижорат кредитлари муддатини 7 йилгача узайтириб беришга;
пахта хомашёси хариди учун жалб қилинган кредитлар бўйича 2026–2027 йилларда тўлов графикларида январь-февраль ойлари учун белгиланган тўловларни кредит шартномасига асосан охирги 6 ойга тенг тақсимланган ҳолда тўлашга.