Валюта курслари 07/07/2025
$1 – 12606.73
UZS – 0.39%
€1 – 14849.47
UZS – 0.27%
₽1 – 159.86
UZS – 0.26%
Қидириш
Иқтисод 08/05/2025 Энергияни тармоққа узатган фуқароларга 8 миллиард сўмдан ортиқ тўлаб берилди

Энергияни тармоққа узатган фуқароларга 8 миллиард сўмдан ортиқ тўлаб берилди
 

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2025 йилнинг биринчи чорагида 12 746 нафар жисмоний шахс давлат бюджети ҳисобидан жами 8 миллиард 147 миллион сўм миқдорида субсидия олди. Бу маблағлар улар томонидан ишлаб чиқарилган ва ягона энергетика тизимига узатилган қуёш энергияси учун тўланган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси хабар берди.

Энг катта тўловлар қуйидаги ҳудудларга тўғри келди:

Хоразм вилояти — 2,6 млрд сўм

Қорақалпоғистон Республикаси — 1,1 млрд сўм

Тошкент шаҳри — 585 млн сўм

Эслатиб ўтамиз, 2023 йил 1 апрелдан амалга оширилаётган «Қуёшли уй» дастури доирасида давлат томонидан фуқароларга ҳар бир киловатт-соат учун 1 000 сўм миқдорида субсидия берилади. Бу қувват хусусий қуёш панелларида ишлаб чиқарилиб, ўз эҳтиёжидан ортиқ бўлган ҳолда энергетика тизимига узатилган энергия учун тўланади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг