Валюта курслари 30/01/2026
$1 – 12199.10
UZS – 0.25%
€1 – 14585.24
UZS – -0.02%
₽1 – 160.49
UZS – 0.38%
Қидириш
Энергетика вазирлиги совуқ об-ҳаво шароитида барқарор энергия таъминоти ҳақида хабар берди

Энергетика вазирлиги совуқ об-ҳаво шароитида барқарор энергия таъминоти ҳақида хабар берди

Энергетика вазирлиги совуқ об-ҳаво шароитида барқарор энергия таъминоти ҳақида хабар берди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати пасайишига қарамай, истеъмолчиларни электр энергияси, табиий ва суюлтирилган газ, шунингдек мотор ёқилғиси билан барқарор таъминлаш сақланиб қолинмоқда. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги 29 январь куни ўтказилган брифинг якунлари бўйича маълум қилди.

Вазирлик маълумотларига кўра, бир сутка давомида мамлакат электр станциялари томонидан 277,4 млн кВт·соат электр энергияси ишлаб чиқарилган бўлиб, шундан 249,7 млн кВт·соат истеъмолчиларга етказиб берилган. Табиий газ истеъмоли 145,2 млн куб метрни ташкил этган.

Устувор тартибда аҳоли хўжаликлари таъминланди. Шу мақсадда автомобиль газ тўлдириш компрессор станцияларига газ етказиб бериш чекланди, махсус техника ва жамоат транспорти учун эса 1,1 млн куб метр табиий газ ажратилди.

Суюлтирилган газ ишлаб чиқариш ҳажми 2,3 минг тоннага етди, шундан 2,1 минг тонна аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларига йўналтирилди. Ҳудудлардаги газ тўлдириш станцияларида суюлтирилган газ захиралари 100 тоннага оширилиб, 7,7 минг тоннага етказилди.

Автобензин ва дизел ёқилғисини етказиб бериш аҳоли ҳамда иқтисодиёт тармоқлари эҳтиёжларини қоплаш учун етарли ҳажмларда амалга оширилмоқда.

29 январь куни биржа савдоларига 13,36 минг тонна автобензин ва 15,104 минг тонна дизел ёқилғиси чиқарилди, шундан 5,501 минг тонна бензин ва 2,845 минг тонна дизел сотилди. Шунингдек, биржага 2,12 минг тонна суюлтирилган газ қўйилиб, унинг 2,06 минг тоннаси реализация қилинди.

Шу куни авария бригадалари электр объектларида юзага келган икки носозликни тезкор равишда бартараф этди. Мамлакат энергетика тизими кучайтирилган 24/7 режимида ишламоқда.

Электр ва газ таъминотининг узлуксиз ишлашини таъминлаш мақсадида 1 479 та махсус бригада шакллантирилган бўлиб, уларда 7 596 нафар ходим жойларда суткалик тартибда иш олиб бормоқда, дея маълум қилди Энергетика вазирлиги.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг