Электр энергиясини сақлаш тизимини қуриш орқали энергетика хавфсизлиги таъминланади
Электр энергиясини сақлаш тизимини қуриш орқали энергетика хавфсизлиги таъминланади
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — “Тошкент вилояти Зангиота туманида қуввати 150 МВт (300 МВт соат) бўлган электр энергиясини сақлаш тизимини қуриш” инвестиция лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.
“EAGLERISE DEVELOPMENT HK COMPANY LIMITED” (ХХР) компанияси томонидан “Тошкент вилояти Зангиота туманида қуввати 150 МВт (300 МВт соат) бўлган электр энергиясини сақлаш тизимини қуриш” инвестиция лойиҳаси доирасида “Mega Energy Power TECH” МЧЖ (Лойиҳа компанияси) таъсис этилган.
Қарорга кўра, Лойиҳа компанияси ўз зиммасига электр энергиясини сақлаш тизими фойдаланишга кафолатланган тарзда тайёр туришини таъминлаш мажбуриятини олади.
Лойиҳа компанияси Лойиҳа доирасида электр станциясини ягона электр энергияси тармоғига улаш учун электр узатиш тармоқлари ва подстанция қуради ҳамда ишга туширилгандан сўнг уларни “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖга топширади.
Электр энергиясини сақлаш тизимини қуриш билан боғлиқ қурилиш ва ер ишларини бажариш, бино ва иншоотлар пойдеворларини лойиҳалаштириш нормалари ва қоидалари Битимларга мувофиқ халқаро стандартлар билан тартибга солинади.