Валюта курслари 11/11/2025
$1 – 12014.94
UZS – -0.38%
€1 – 13900.08
UZS – -0.12%
₽1 – 148.31
UZS – -0.38%
Қидириш
Электр энергияси учун 1,8 млрд сўмдан ортиқ асоссиз ҳисобланган қарздорлик қайта ҳисоб-китоб қилиш тўғрисида кўрсатма берилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Бухоро давлат университети ва Бухоро давлат тиббиёт институти «Худудий электр тармоқлари» АЖнинг «Энергиясавдо» филиали ҳаракатлари бўйича рақобат қўмитасининг ҳудудий бошқармасига шикоят йўллади.

Олиб берилган ўрганишлар давомида, хизмат кўрсатувчи ташкилот томонидан 2 та таълим ташкилотига оширилган тариф қўлланилиши эвазига 1,8 млрд сўмдан ортиқ қўшимча тўлов ҳисобланганлик ҳолатлари аниқланган.

Юқоридагиларга асосан, ҳудудий бошқарма Махсус комиссияси томонидан “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖнинг “Энергиясавдо” филиалига нисбатан “Рақобат тўғрисида”ги Қонун талаблари бузилиши юзасидан иш қўзғатилиб, ишни кўриб чиқиш якунлари бўйича 2 та субъектга асоссиз ҳисобланган 1,8 млрд сўмдан ортиқ маблағ қайта ҳисоб-китоб қилиш, мазкур қонунбузилишни бартараф этиш ва келгусида бу каби камчиликларга йўл қўймаслик тўғрисида бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатма берилди.

Маълум қилинишича, махсус комиссиянинг ушбу қарори ва кўрсатмасидан норози бўлган томон Қўмитанинг Апелляция кенгашига ёки судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эгадир.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг