Валюта курслари 18/12/2025
$1 – 12059.78
UZS – -0.38%
€1 – 14129.24
UZS – -0.73%
₽1 – 150.07
UZS – -1.63%
Қидириш
Экологик тоза ҳудудлар мақоми тўғрисидаги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинди

Экологик тоза ҳудудлар мақоми тўғрисидаги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинди

Экологик тоза ҳудудлар мақоми тўғрисидаги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Мажлисда экологик тоза ҳудудларнинг мақомини белгилаш, пластик маҳсулотларнинг муомаласини тартибга солишга қаратилган қонун лойиҳаси биринчи ўқишда обдон муҳокама қилинди.

Ушбу қонун лойиҳаси экологик тизимларни, табиат объектларини асраш, сақлаб қолиш ва ҳимоясини кучайтириш, табиий объект ва мажмуалар деградациясининг олдини олишга қаратилган.

Қонун лойиҳасида тоза ҳудуд режими амал қиладиган ҳудудларда экологик тизимлар барқарорлигининг бузилиши ва табиий ландшафтлар кўринишининг ўзгартирилишига олиб келадиган ишларни амалга оширишни тақиқлаш кўзда тутилмоқда.

Шунингдек, табиий органик полимер маҳсулотлардан ташқари бир марталик пластик маҳсулотларни муомалада бўлишини чеклаш белгиланмоқда. Бундан ташқари, полиетилен полимер плёнкали пакетларнинг атроф-муҳитга таъсирини камайтиришга қаратилган нормалар белгиланмоқда.

Мажлисда қонун лойиҳаси депутатлар томонидан биринчи ўқишда қабул қилинди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг