ЕИ Ўзбекистоннинг Trade Engine System компаниясини янги санкциялар рўйхатига киритди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Европа Иттифоқи Россияга қарши 17-пакет санкциялар доирасида 75 нафар жисмоний ва юридик шахсга нисбатан чеклов чораларини жорий қилди.
Санкциялар, Украина ҳудудий яхлитлиги, суверенитети ва мустақиллигига таҳдид солувчи ёки уларни бузувчи ҳаракатларда иштирок этган шахсларга нисбатан қўлланилди.
Россия компанияларидан ташқари, чекловлар Сербия, БАА, Туркия, Вьетнам ва Ўзбекистондаги айрим корхоналарга ҳам тааллуқли бўлди.
Европа Иттифоқининг расмий журналдаги маълумотига кўра, санкциялар рўйхатига Ўзбекистондаги Trade Engine System компанияси ҳам киритилган.
Orginfo маълумотига кўра, Trade Engine System 2022 йил июлида рўйхатдан ўтган бўлиб, у электрон ва телекоммуникация ускуналари ҳамда уларнинг эҳтиёт қисмларини улгуржи савдоси билан шуғулланади. Компаниянинг асосчиси ва раҳбари — Насиржон Акбаров.