Валюта курслари 05/08/2025
$1 – 12621.29
UZS – -0.82%
€1 – 14596.52
UZS – 0.61%
₽1 – 158.44
UZS – -0.13%
Қидириш
Иқтисод 05/08/2025 Эҳтиёжманд оилаларга май-июнь ойларида жами 7,4 млрд сўм компенсация пуллари тўлаб берилди

Эҳтиёжманд оилаларга май-июнь ойларида жами 7,4 млрд сўм компенсация пуллари тўлаб берилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 2 апрелдаги ПҚ-134-сон қарорига асосан эҳтиёжманд оилаларга электр энергияси бўйича 150 кВт va табиий газ бўйича эса 150 куб метргача базавий меъёрдан ортиқ фойдаланилган қисми учун юқори тариф билан оддий тариф ўртасидаги фарқни компенсасия қилиб бериш юзасидан 1,6 миллиондан ортиқ оиладан аризалар қабул қилинди.

Энергетика вазирлиги маълумотларига кўра, реэстрга 843 минг оила киритилган бўлса, яна 758 минг нафари реестрлардан ташқари оилалар ташкил этади.

Базавий меъёрдан ортиқ истеъмол қилган эҳтиёжманд оилаларга май-июнь ойларида жами 7,4 млрд сўм, шундан, май ойи учун 159,5 минг оилага 3,2 млрд сўм ҳамда июнь ойи учун эса 223,6 минг оилага 4,2 млрд сўм компенсасия пуллари тўлаб берилди.

Барча компенсация пуллари фуқароларнинг банк пластик карточкаларига тўлиқ ўтказиб берилган. Июль ойи учун компенсация август ойида тўланади.

Энергетика вазирлиги компенсация олиш учун маҳалладаги ижтимоий ходимга, тумандаги «Инсон» ижтимоий хизматлар марказига ёки Агентликнинг 1140 қисқа рақамига қўнғироқ қилиш кераклигини эслатди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг