Валюта курслари 13/06/2025
$1 – 12705.79
UZS – 0.47%
€1 – 14704.41
UZS – 1.68%
₽1 – 159.20
UZS – -1.04%
Қидириш
Иқтисод 14/06/2025 Eagle Rise ва «Ўзелектроаппарат-Electroshield» юқори вольтли трансформаторлардаги ҳамкорликни муҳокама қилишди

Eagle Rise ва «Ўзелектроаппарат-Electroshield» юқори вольтли трансформаторлардаги ҳамкорликни муҳокама қилишди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Тошкент шаҳридаги «Ўзелектроаппарат-Electroshield» корхонасида Хитойнинг “Eagle Rise” компанияси раиси ЖунЧенг Хиао бошчилигидаги делегация иштирокида учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда икки томон вакиллари – “Eagle Rise компанияси делегацияси, «Ўзелектроаппарат-Electroshield» раҳбарияти ҳамда «Ўзелтехсаноат» уюшмаси масъул ходимлари иштирок этди.

Томонлар учрашув давомида юқори кучланишли трансформаторлар ишлаб чиқариш бўйича икки томонлама ҳамкорликни йўлга қўйиш имкониятларини муҳокама қилдилар.

Хитой компанияси ўз навбатида 5G технологияси асосидаги рақамли бошқарув тизимлари ва замонавий ишлаб чиқариш усулларини жорий қилиш борасидаги тажрибасини тақдим этди.

“Eagle Rise” компанияси 1999 йилда ташкил этилган бўлиб, бугунги кунда Хитой, АҚШ, Мексика, Таиланд ва Малайзияда жойлашган 14 та ишлаб чиқариш базасида 5000 нафарга яқин ходим фаолият юритади. Компания, шунингдек, Ўзбекистонда муқобил энергетика соҳасида фаолият юритаётган “Mega Energy”” компаниясининг таъсисчиси ҳисобланади. Айни пайтда ушбу компания томонидан юртимизда 150 МВ қувватга эга энергия сақлаш тизими (BESS) қурилиши лойиҳаси амалга оширилмоқда.

Ушбу учрашув икки мамлакат саноат соҳасидаги стратегик ҳамкорликни кенгайтириш йўлида навбатдаги муҳим қадамлардан бири бўлди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг