E-Contract платформаси 19 майдан тўлиқ режимида иш бошлади
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ташқи савдога оид ахборот тизими — E-Contract платформаси 2025 йил 19 майдан бошлаб тўлиқ режимида фаолият юритишни бошлади, деб хабар берди Давлат божхона қўмитаси.
Тизимга уланиш учун contract.customs.uz веб-сайтидан фойдаланиш тавсия этилади. Қўмита маълум қилишича, E-Contract ишга туширилганидан сўнг, аввал фаол бўлган Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизими фаолияти тўхтатилади.
«E-Contract’дан фойдаланишда саволлар юзага келган тақдирда, қуйидаги телефон рақамига мурожаат қилишингиз мумкин: 55-502-76-00 (ички рақамлар: 78-02, 78-03, 78-04, 78-05, 78-06, 78-07, 78-09)», — дейилади расмий баёнотда.
Шунингдек, фойдаланувчилар учун Telegram’да махсус гуруҳ ташкил этилгани ҳам қайд этилган.