Дзюдочиларимизнинг Токио-2020 рейтингидаги ўрни билан танишинг
Тошкент, Узбекистан (UzDaily.uz) – Ўтган йилнинг май ойидан бошлаб дзюдо бўйича Токио Олимпиадаси учун рейтинг очколарини жамғариш бошланган. Айни пайтга келиб жаҳон чемпионати, Мастерс, Катта дубулға, Гран-при каби кўплаб мусобақалар ўтказилди ва унда спортчилар қимматли рейтинг очколарини йиғишди. Эндиликда, сизларни дзюдочиларимизнинг Токио Олимпиадаси рейтингидаги вазияти ҳақида таништириб борамиз.
-60 кг:
- Роберт Мшвидобадзе (Россия) – 2251 очко
- Шарофиддин Лутфуллаев – 1220 очко (йўлланма зонасида)
- Диёрбек Ўрозбоев – 378 очко (йўлланма зонасида эмас)
-66 кг:
- Жоширо Маруяма (Япония) – 2250 очко
- Сардор Нуруллаев – 877 очко (йўлланма зонасида)
- Шаҳрам Аҳадов – 569 очко (йўлланма зонасида)
-73 кг:
- Лаша Шавдатуашвили (Грузия) – 1955 очко
- Ҳикматиллоҳ Тўраев – 831 очко (йўлланма зонасида)
-81 кг:
- Саги Муки (Исроил) – 1975 очко
- Шарофиддин Болтабоев – 348 (йўлланма зонасида эмас)
-90 кг:
- Николоз Шеразадишвили (Испания) – 2451 очко
- Давлат Бобонов – 261 очко (йўлланма зонасида эмас)
-100 кг:
- Варлам Липартелиани (Грузия) – 2351 очко
- Муҳаммадкарим Хуррамов – 626 (қитъавий квота)
+100 кг:
- Гурам Тушишвили (Грузия) – 2255 очко
- Бекмурод Олтибоев – 1360 очко (йўлланма зонасида)
Ҳозирги вақтда 6 нафар дзюдочимиз Олимпиада учун бериладиган йўлланма зонасида туришибди. Ҳали рейтинг очколарини йиғиш тўхтатиладиган санага 1 йилдан ортиқ вақт бор эканини инобатга олсак, қолган вакилларимизда ҳам яхшигина имконият бор.
Эслатма!
– Юқорида фақат Олимпиада рейтинги келтириб ўтилган, жаҳон рейтинги эмас.
– Рейтингда етакчи ва унга энг яқин вакилимиз кўрсатилган.
– Бир вазнда 2 ёки ундан ортиқ дзюдочи йўлланма зонасида бўлса (худди -66 кг вазн тоифасидек), қайси спортчи Олимпиадага боришини МОҚ танлайди.
– Олимпиада рейтингини йиғиш 2020 йилнинг 25 май санасида якунланади.
Манба: Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси.