Дзюдо бўйича ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатининг биринчи кунида Ўзбекистон тўққизта медални қўлга киритди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Индонезияда ўсмирлар тоифасидан сўнг ёшлар ўртасида дзюдо бўйича Осиё чемпионатига навбат берилди.
Биринчи кунда Ўзбекистон терма жамоаси ажойиб натижалар кўрсатиб, учта олтин, учта кумуш ва учта бронза медалини қўлга киритди.
60 килограмм вазн тоифасида Самариддин Қўчқоров, 66 килограмм вазн тоифасида Дилшодбек Ҳамроев, 52 килограмм вазн тоифасида Сўғдиёна Рафкатова олтин медални қўлга киритди.
Кумуш медаллар Бунёд Сафаров (73 кг), Райҳона Маматова (57 кг) ва Нигина Сапарбоева (63 кг)га насиб этди.
Бронзани Муҳриддин Маъруфов (73 килограммгача), Севинч Муродова (48 килограммгача) ва Мохинур Аллаберганова (57 килограммгача) қўлга киритди.