Дзюдо бўйича Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Осиё чемпионатида умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Индонезияда дзюдо бўйича ўсмирлар ўртасидаги қитъа биринчилиги якунига етди. Бугун ўтказилган беллашувларда Ўзбекистон терма жамоаси 3 та олтин, 1 та кумуш ва 6 та бронза медалларини қўлга киритди.
Олтин медаллар Жўрабек Эшпўлатов (-90 кг), Алибек Дурдиев (+90 кг) ва Интизор Узакбаева (-70 кг)га насиб этди. Мафтуна Аҳмедова (-57 кг) кумуш, бронза медалларини Саъдулла Равшанов ва Даулет Турдияров (-73 кг), Иномжон Баҳодиров (-90 кг), Гулсанам Ҳазратқулова (-57 кг), Зуҳра Умарова (-63 кг) ва Зарина Бобоназарова (+70 кг) қўлга киритди.
Шу тариқа, мазкур ёш тоифасида 7 та олтин, 3 та кумуш ва 8 та бронза медалларини жамғарган ҳамюртларимиз умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллашди.