Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
Дори воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби белгиланди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ҳукумат қарори билан “Дори воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди.
Низомга кўра, дори воситалари давлат рўйхатидан умумий тартибда ва тан олиш йўли билан ўтказилади.
Қуйидагилар рўйхатдан ўтказилади:
Дори воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш натижаларига кўра амал қилиш муддати 5 йил бўлган рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномаси берилади.
“Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази” давлат муассасаси Тиббиёт амалиётида қўлланилишига рухсат этилган дори воситалари ва тиббий жиҳозлар давлат реестрини юритади.
Давлат реестри Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Марказнинг расмий веб-сайтига жойлаштирилади.