Валюта курслари 21/11/2025
$1 – 11914.67
UZS – 0.03%
€1 – 13735.23
UZS – -0.36%
₽1 – 148.27
UZS – 0.53%
Қидириш
Дэвис Кубоги: Ўзбекистон Хитойдан устун келди
Дэвис Кубоги: Ўзбекистон Хитойдан устун келди

Дэвис Кубоги: Ўзбекистон Хитойдан устун келди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Теннис бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Хитой терма жамоасини қийинчилик билан, 3:2 ҳисобида мағлубиятга учратди ҳамда Жаҳон гуруҳининг плей-офф мусобақасига чиқди.

Ўзбекистоннинг биринчи ракеткаси Денис Истомин хитойлик Чже Чжанга беш сетда имкониятни бой берди: 6:3, 5:7, 6:3, 1:6: 4:6. Мазкур мағлубиятдан сўнг хитойликлар ҳисобни 2:2 кўринишига олиб келишди.

2-ўйинда Фаррух Дўстов қийинчилик билан бўлса-да, У Дини 3:0 ҳисобида (7:6, 6:3 ва 7:6) мағлубиятга учратди ҳамда Ўзбекистон терма жамоасига ғалаба келтирди: 3:2!

Ўзбекистон терма жамоаси 3:2 ҳисобида ғолиб чиқди ҳамда Жаҳон гуруҳининг плей-офф мусобақасига бериладиган йўлланмани қўлга киритди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР