Валюта курслари 13/01/2026
$1 – 12099.18
UZS – -0.27%
€1 – 14134.26
UZS – 0.07%
₽1 – 153.82
UZS – 0.18%
Қидириш
Депутатлар қимматбаҳо металлар ва тошлар экспортини назорат қилишни такомиллаштириш чораларини қўллаб-қувватладилар

Депутатлар қимматбаҳо металлар ва тошлар экспортини назорат қилишни такомиллаштириш чораларини қўллаб-қувватладилар

Депутатлар қимматбаҳо металлар ва тошлар экспортини назорат қилишни такомиллаштириш чораларини қўллаб-қувватладилар

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси йиғилишида ярим тайёр заргарлик буюмларини Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудидан ташқарига олиб чиқиш тартибини такомиллаштиришга қаратилган қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилди.

Мамлакатимизда заргарлик саноатини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш, республикада ишлаб чиқариладиган заргарлик буюмларининг ички ва ташқи бозорда рақобатбардошлигини таъминлаш ҳамда заргарлик буюмлари экспортини оширишга қаратилган кенг қамровли ишлар амалга оширилмоқда.

Шу билан бирга, соҳада экспортчиларни қўллаб-қувватлаш, ярим тайёр заргарлик буюмлари билан боғлиқ жараёнларни такомиллаштиришга доир чораларни кўриш зарурати юзага келмоқда.

Ушбу қонун лойиҳаси қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар, улардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмларнинг ноқонуний айланмасини камайтиришга қаратилган.

Қонун лойиҳаси билан қимматбаҳо металлардан тайёрланган ярим тайёр заргарлик буюмларини Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудидан ташқарига олиб чиқишда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат асиллик даражаси назорати инспекциясининг хулосасини олиш назарда тутилмоқда.

Мажлисда қонун лойиҳасининг қабул қилиниши қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошларнинг муомалада бўлиши соҳасидаги давлат сиёсатини такомиллаштириш, маҳаллий заргарлик саноатини ривожлантириш, қонуний фаолият олиб бораётган маҳаллий тадбиркорларни қўллаб-қувватлашга хизмат қилиши таъкидланди.

Қонун лойиҳаси депутатлар томонидан биринчи ўқишда қабул қилинди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг