Валюта курслари 10/02/2026
$1 – 12320.34
UZS – 0.14%
€1 – 14614.39
UZS – 0.73%
₽1 – 159.36
UZS – -0.25%
Қидириш
Депутатлар электрон тижорат ва рақамли хизмат кўрсатувчи операторлар учун янги қоидаларни маъқулладилар

Депутатлар электрон тижорат ва рақамли хизмат кўрсатувчи операторлар учун янги қоидаларни маъқулладилар

Депутатлар электрон тижорат ва рақамли хизмат кўрсатувчи операторлар учун янги қоидаларни маъқулладилар

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Мажлисда депутатлар электрон тижорат соҳасини такомиллаштиришга қаратилган қонун лойиҳасини иккинчи ўқишда моддама-модда муҳокама қилинди.

Ушбу қонун лойиҳаси Қонунчилик палатасининг шу йил 6 январь куни бўлиб ўтган мажлисида биринчи ўқишда кўриб чиқилиб, депутатлар томонидан уни янада такомиллаштириш бўйича бир қатор таклифлар берилган эди.

Қонун лойиҳасини иккинчи ўқишга тайёрлаш жараёнида электрон тижорат соҳасидаги истеъмолчилар муомаласига кириб бораётган янги йўналишлар — электрон савдо платформаси, буюртмалар агрегатори ва рақамли стриминг хизмати ҳамда уларнинг операторлари тушунчалари аниқлаштирилди.

Шунингдек, трансчегаравий электрон тижорат атамасига таъриф берилиб, унинг тартиб таомилларини ишлаб чиқиш зарурлиги тўғрисидаги қоидалар киритилди.

Таклиф этилаётган қонун лойиҳасида электрон тижорат билан боғлиқ хизмат кўрсатиш ва савдо муносабатларида истеъмолчиларга танлов қилиш жараёнида шаффофликни таъминлаш ҳамда улар манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган қатор ўзгартиришлар ҳам киритилди.

Хусусан, электрон тижорат операторларига истеъмолчилар томонидан шарҳлар қолдириш имкониятини яратиш, уларни ўзгартирмаслик ва сақланишини таъминлашга оид мажбуриятлар белгиланди.

Мажлисда қонун лойиҳасида назарда тутилаётган нормалар иқтисодиётдаги яширин айланмалар ҳажмини қисқартириш ҳамда электрон тижорат муносабатларини такомиллаштиришга хизмат қилиши қайд этилди.

Муҳокамалардан сўнг, қонун лойиҳаси депутатлар томонидан учинчи ўқишда қабул қилинди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР