Валюта курслари 13/01/2026
$1 – 12099.18
UZS – -0.27%
€1 – 14134.26
UZS – 0.07%
₽1 – 153.82
UZS – 0.18%
Қидириш
Депутатлар давлат хизматларини кенгайтириш ва бизнес учун лицензиялашни соддалаштиришни қўллаб-қувватладилар

Депутатлар давлат хизматларини кенгайтириш ва бизнес учун лицензиялашни соддалаштиришни қўллаб-қувватладилар

Депутатлар давлат хизматларини кенгайтириш ва бизнес учун лицензиялашни соддалаштиришни қўллаб-қувватладилар

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси мажлисда давлат хизматларини кўрсатиш тизимини янада такомиллаштиришга қаратилган қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилди.

Мазкур қонун лойиҳасида давлат хизматларини кўрсатиш тизимини янада кенгайтириш, давлат органлари ва ташкилотларида манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш, илгари қонуний имконияти бўлмаган ота исмини болага фамилия сифатида бериш амалиётини жорий қилиш назарда тутилмоқда.

Шунингдек, «Ўзархив» агентлиги тизимини оптималлаштириш, архивнинг ягона автоматлаштирилган ахборот тизимининг ҳуқуқий асосларини белгилаш кўзда тутиляпти.

Лойиҳа билан лицензия ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олиш тартиби ҳам соддалаштирилиб, 3 ойгача ўтиш ва мослашиш даврини белгилайдиган “Бизнесга лицензиясиз кириш” махсус режимини жорий этиш акс этмоқда.

Мажлисда қонун лойиҳасида назарда тутилаётган нормалар аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари учун бизнесни бошлашда ортиқча тартиб-таомиллардан ўтиш жараёнларини бартараф этиш, архив ташкилотларининг ҳуқуқий мақоми ва фаолиятини тартибга солиш, архив ҳужжатларини электрон шаклда сақлашнинг асосларини такомиллаштиришга хизмат қилиши қайд этилди.

Муҳокамалар давомида депутатлар қонун лойиҳаси юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб, ундаги айрим нормалар бўйича қонун ташаббускорларига аниқлаштирувчи саволлар берди. Шунингдек, лойиҳа матнини янада такомиллаштириш юзасидан бир қатор таклифлар билдирилди.

Мунозаралардан сўнг, қонун лойиҳаси депутатлар томонидан биринчи ўқишда қабул қилинди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг