Даврий божхона тўловларини тўлаш графигини тўлдириш тартиби белгиланди
Даврий божхона тўловларини тўлаш графигини тўлдириш тартиби белгиланди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — “Даврий божхона тўловларини тўлаш графигини тўлдириш тартиби тўғрисида”ги йўриқнома Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди.
Йўриқномага кўра, график декларацияловчи шахс томонидан қуйидаги ҳолларда божхона органига тақдим этилади:
товар(лар)ни вақтинча олиб кириш божхона режимига жойлаштиришда даврий божхона тўловларини ҳар ойда ёки йилнинг ҳар чорагида тўлаш маълум қилинган тақдирда;
божхона тўловларидан шартли озод этиш бўйича берилган имтиёзларнинг амал қилиш муддати тугаши муносабати билан вақтинча олиб киришнинг кейинги муддатида даврий божхона тўловларини тўлаш лозим бўлганда.
БЙД қоғоз шаклда божхона органига тақдим этилган тақдирда график қоғоз шаклда 4 нусхадан иборат А4 форматдаги варақларда тақдим этилади ҳамда қуйидагича тақсимланади:
1-нусха – божхона пости учун;
2-нусха – декларацияловчи шахс учун;
3- ва 4-нусхалар – декларант учун.
Бунда, графикнинг ҳар бир нусхаси декларацияловчи шахс ва божхона органининг мансабдор шахси томонидан тасдиқланади.