Davr Bank ва ОТБ аёллар тадбиркорлиги ва микробизнесни миллий валютадаги кредитлар орқали қўллаб-қувватлайди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Осиё тараққиёт банки (ОТБ) ва Davr Bank хусусий тижорат банки миллий валютада маблағ ажратиш имконияти билан 20 миллион доллар миқдорида кредит битимини имзоладилар.
«Микробизнес, кичик ва ўрта тадбиркорлик (МЎТ) учун инклюзив молиялаштириш имкониятларини кенгайтириш» лойиҳаси тадбиркорларни, шу жумладан илк бор банк маблағига мурожаат қилаётганларни молиявий хизматлар билан қамраб олишни кенгайтиришга ҳамда Davr Bank’нинг етарли даражада қамраб олинмаган мижозлар билан ишлаш салоҳиятини мустаҳкамлашга қаратилган.
Лойиҳа доирасида миллий валютада кредитлашни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилган.
Битим шартларига кўра, кредит маблағларининг камида 50 фоизи аёллар мулкидаги корхоналарни қўллаб-қувватлашга йўналтирилади. Бу эса бундай бизнесларнинг ўсишига ва аёлларнинг Ўзбекистон иқтисодий тараққиётига қўшган ҳиссасини мустаҳкамлашга хизмат қилиши кутилмоқда.