Валюта курслари 05/12/2025
$1 – 11963.23
UZS – 0.43%
€1 – 13970.66
UZS – 0.7%
₽1 – 155.35
UZS – 1.28%
Қидириш
Давлат хавфсизлик хизмати: Ерни ўтказиш пайтида порахўрлик қилган мансабдор шахслар ҳибсга олинди

Давлат хавфсизлик хизмати: Ерни ўтказиш пайтида порахўрлик қилган мансабдор шахслар ҳибсга олинди

Давлат хавфсизлик хизмати: Ерни ўтказиш пайтида порахўрлик қилган мансабдор шахслар ҳибсга олинди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департменти томонидан Фарғона вилоятида ўтказилган тезкор тадбирда Боғдод туман ҳоким ўринбосари 8 минг АҚШ долларини олган вақтида унинг ноқонуний ҳаракатига чек қўйилди.

Терговга қадар текширув ҳаракатлари натижасида аниқланишича, ушбу мансабдор шахс ўз хизмат мавқеидан фойдаланиб, Бешариқ туманида яшовчи фуқаро томонидан “электрон онлайн аукцион” савдо платформаси орқали ижара ҳуқуқи асосида ютиб олинган 2,4 сотих ер майдонини бошқа бир фуқарога мулк ҳуқуқи асосида ўтказиб беришни ваъда қилган.

Наманган шахар ҳокимининг маҳалла фуқаролар йиғинларидан бирининг тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ёрдамчиси мазкур маҳалладаги “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида ажратилган ер майдонларидан 8 сотих қисми учун далолатнома расмийлаштириб, бир йил давомида нотурар сифатида фойдаланиб туриш ва бир йилдан сўнг ер тоифаси карорини турар-жой тоифасига ўзгартириб беришни ваъда қилиб, бунинг эвазига фуқародан 6 000 АҚШ доллари талаб қилади.

Давлат хавфсизлик хизматининг Наманган вилояти бўйича бошқармаси, Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда ҳокимлик вакили келишилган пул маблағини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Худди шундай ҳолат, Янги Наманган тумани маҳалла фуқаролар йиғинларидан бирида ҳам кузатилди. Тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчиси туман ҳокимлиги ва кадастрдаги танишлари орқали ушбу маҳалладаги 12 сотих давлат захирасида бўлган ер майдонининг ҳужжатларини расмийлаштириб бериш эвазига фуқародан 16 000 АҚШ долларини талаб қилиб, олдиндан 6 000 АҚШ долларини олган вақтида ушланди.

Ҳозирда ушбу ҳокимликлар вакилларига нисбатан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг