Валюта курслари 10/10/2025
$1 – 12123.38
UZS – 0.43%
€1 – 14094.64
UZS – 0.56%
₽1 – 149.19
UZS – 0.8%
Қидириш
Давлат “УзБАТ“ капиталидаги 2,6% улушини сотди ва компанияни тахминан $855 млнга баҳолади

Давлат “УзБАТ“ капиталидаги 2,6% улушини сотди ва компанияни тахминан $855 млнга баҳолади

Давлат “УзБАТ“ капиталидаги 2,6% улушини сотди ва компанияни тахминан $855 млнга баҳолади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 6 октябрда, Тошкент фонд биржасида “УзБАТ А.О.“ ҚК АЖнинг 641 661 дона акциялари (устав капиталининг 2,6%и) билан йирик битим амалга оширилди. Акциялар ҳар бир дона учун 420 395 сўмдан сотилди, умумий битим суммаси эса 269,8 млрд сўмни ташкил этди ($22,2 млн).

Илгари ушбу давлат улушини (2,6%) 2023 йилда “Халқчил ИПО” дастури доирасида жойлаштириш режалаштирилган эди. Бироқ кейинги қарорларда компания кутилаётган ИПЎлар рўйхатидан чиқарилди ва энди улуш биржа савдоси орқали амалга оширилди.

2024 йил якунлари бўйича компания соф фойдасининг 66,0% қисмини (929,2 млрд сўм) дивиденд тўловларига йўналтирган. Акциядорлар ҳар бир акция учун 37 700 сўмдан дивиденд олди. Бу кўрсаткич номинал қийматнинг ($10) 314%ини ва жорий баҳога нисбатан 9,0% дивиденд даромадлилигини ташкил этди.

Мазкур битим “УзБАТ“нинг бозор капитализациясини тахминан 10,36 трлн сўм ёки $855 млн даражасида баҳолади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР