Валюта курслари 20/06/2025
$1 – 12559.26
UZS – -0.47%
€1 – 14413.01
UZS – -0.71%
₽1 – 160.17
UZS – -0.41%
Қидириш
Ўзбекистон 22/04/2025 Давлат органлари ва ташкилотларида коррупцияга муросасиз муносабат шакллантирилади

Давлат органлари ва ташкилотларида коррупцияга муросасиз муносабат шакллантирилади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — “Давлат органлари ва ташкилотларининг коррупцияга қарши ички назорат бўлинмалари мустақиллигини таъминлаш ҳамда фаолияти самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди

Қарорга кўра, давлат органлари ва ташкилотлари, устав фондида (устав капиталида) давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган хўжалик жамиятларидаги коррупцияга қарши ички назорат бўлинмаларининг устувор вазифалари этиб қуйидагилар белгиланди, жумладан:

коррупция ҳолатларини барвақт аниқлаш ва уларнинг олдини олиш, уларга имкон берувчи сабаб ва шарт-шароитларни бартараф этиш;

давлат хизматларини кўрсатишда коррупциявий омилларни бартараф этиш, маиший коррупциянинг олдини олиш, шу жумладан, рақамлаштириш, бюрократияни қисқартириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни коррупцияга қарши экспертизадан ўтказиш ва якунлари бўйича аниқланган коррупциявий нормаларни бекор қилиш бўйича таклиф киритиш.

Коррупцияга қарши ички назорат бўлинмалари ўз фаолиятида бевосита ташкилотнинг биринчи раҳбарига бўйсунади ва унинг олдида ҳисобдор бўлади.

Коррупцияга қарши ички назорат бўлинмаларини ташкил этишнинг минимал мезонлари тасдиқланди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР