Валюта курслари 27/02/2026
$1 – 12136.57
UZS – -0.0%
€1 – 14318.73
UZS – 0.08%
₽1 – 157.70
UZS – -0.52%
Қидириш
Давлат иштирокидаги корхоналар самарадорлиги оширилади

Давлат иштирокидаги корхоналар самарадорлиги оширилади

Давлат иштирокидаги корхоналар самарадорлиги оширилади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — “Давлат иштирокидаги корхоналар ва тижорат банклари фаолиятининг самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–74-сон, 25.02.2026-y.) қабул қилинди.

Қарорга кўра, қуйидагилар ушбу қарорнинг асосий мақсадлари этиб белгиланди, жумладан:

давлат иштирокидаги корхоналар ва тижорат банкларида (жамиятлар) корпоратив бошқарув маданиятини ривожлантириш, унинг замонавий усулларини қўллаш, жамиятлар кузатув кенгаши таркибидаги мустақил аъзолар улушини 50 фоизга етказиш;

2026 йил якунига қадар “Ўзбекистон Республикаси миллий инвестисия жамғармаси” АЖ (Жамғарма) устав капиталидаги 30 фоизгача акциялар пакетининг халқаро ва маҳаллий фонд бозорларида бирламчи оммавий таклифини (ИПО) ўтказиш.

Жамғарманинг улуши бор бўлган жамиятлар бўйича:

ҳисобланадиган дивидендларни жамиятлар ихтиёрида қолдиришни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилиш тақиқланади;

иқтисодиётдаги ўрни ва улуши, молиявий натижалари, бизнес-режа кўрсаткичлари бажарилиши ва бошқа муҳим ахборотларни ўз ичига олувчи маълумотлар Жамғарма билан келишилгандан сўнг Давлат активларини бошқариш агентлигига тақдим этилади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг