Валюта курслари 30/09/2025
$1 – 12067.76
UZS – -0.58%
€1 – 14141.00
UZS – -0.25%
₽1 – 145.64
UZS – 0.19%
Қидириш
Dar Al-DawaЎзбекистон билан фармацевтика соҳасида ҳамкорликни кенгайтириш ниятида

Dar Al-DawaЎзбекистон билан фармацевтика соҳасида ҳамкорликни кенгайтириш ниятида

Dar Al-DawaЎзбекистон билан фармацевтика соҳасида ҳамкорликни кенгайтириш ниятида

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Шу йилнинг 29 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигида Иорданиянинг Dar Al-Dawa компанияси бош ижрочи директори Халед Харб билан учрашув бўлиб ўтди.

Dar Al-Dawa Development & Investment Co. Ltd. 1975 йилда ташкил этилган бўлиб, Яқин Шарқ ва Шимолий Африка минтақасидаги энг йирик фармацевтика ишлаб чиқарувчилардан бири ҳисобланади.

Компаниянинг бош офиси Амман шаҳрида жойлашган бўлиб, маҳсулотлари дунёнинг 40 дан ортиқ мамлакатларига экспорт қилинади.

Музокаралар давомида фармацевтика соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш истиқболлари, илғор технологияларни жалб этиш ва қўшма инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.

Алоҳида эътибор Ўзбекистонда ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш ва замонавий сифат стандартларини жорий этиш масалаларига қаратилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг