Валюта курслари 29/01/2026
$1 – 12168.98
UZS – 0.34%
€1 – 14588.17
UZS – 1.17%
₽1 – 159.89
UZS – 0.86%
Қидириш
Данғарада замонавий электротехника маҳсулотлари ишлаб чиқарилмоқда

Данғарада замонавий электротехника маҳсулотлари ишлаб чиқарилмоқда

Данғарада замонавий электротехника маҳсулотлари ишлаб чиқарилмоқда

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — «Ўзелтехсаноат» уюшмаси раиси Мирзиёд Юнусов ҳамда Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров Данғара туманида бўлиб, электротехника саноатида амалга оширилаётган инвестиция лойиҳалари билан яқиндан танишдилар.

Ташриф доирасида Ғумойли МФЙда “Yuniks tech” МЧЖ томонидан ишга туширилган лойиҳа фаолияти ўрганилди. Мазкур лойиҳа доирасида $ 10 млн АҚШ доллари миқдорида инвестиция киритилиши режалаштирилган бўлиб, ҳозирги кунда лойиҳанинг биринчи босқичи якунланиб, 5 турдаги электротехника маҳсулотлари ишлаб чиқариш йўлга қўйилган.

Корхонада «Элгрид» бренди остида 32–65 дюймли юқори сифатли ақлли телевизорлар ишлаб чиқарилмоқда. Йиллик ишлаб чиқариш қуввати 100 минг дона бўлиб, айни пайтда 50 нафар ходим доимий иш билан таъминланган. Тайёр маҳсулотлар ички бозорга етказиб берилмоқда, келгусида экспортга йўналтириш режалаштирилган.

Корхона раҳбари Раҳимжон Абдуллаев амалга оширилаётган ишлар ҳамда истиқболдаги режалар юзасидан маълумот берди. Учрашув давомида вилоят ҳокими ва «Ўзелтехсаноат» уюшмаси раиси лойиҳа фаолиятини юқори баҳолаб, ишлаб чиқариш қувватларини тўлиқ ишга тушириш орқали янги иш ўринларини яратиш ва экспорт ҳажмини ошириш муҳимлигини таъкидладилар.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР