Валюта курслари 19/09/2025
$1 – 12314.71
UZS – 0.49%
€1 – 14579.39
UZS – 0.43%
₽1 – 148.26
UZS – 0.25%
Қидириш
CITIC Construction Пунгон — Наманган йўлини $246 млн эвазига реконструкция қилади

CITIC Construction Пунгон — Наманган йўлини $246 млн эвазига реконструкция қилади

CITIC Construction Пунгон — Наманган йўлини $246 млн эвазига реконструкция қилади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Хитойнинг CITIC Construction компанияси Пунгон — Наманган автомобиль йўлининг 75 километрлик участкаси реконструкциясига киришди. Лойиҳа қиймати 246 миллион долларга баҳоланганини Ўзбекистон транспорт вазири Илҳом Махкамов Oʻzbekiston 24 телеканалига берган интервьюсида маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, ҳозирда фойдаланилаётган икки қаторли 4Р 112 Фарғона ҳалқа йўли участкасини минтақадаги энг муаммоли йўллардан бирига айланган. «Бу Фарғона водийсидаги энг оғир йўллардан бири бўлиб, йўлда катта тирбандликлар ва юқори авария хавфини келтириб чиқаради», — деди вазир.

Махкамов таъкидлашича, ишлар аллақачон бошланган, президент Шавкат Мирзиёев эса қурилиш сифатини юқори даражада таъминлаш ва лойиҳани ўз вақтида якунлаш бўйича алоҳида топшириқ берган. Давлат раҳбари 16 сентябрь куни бўлиб ўтган йиғилишда ушбу йўналишдан ҳар куни тахминан 15 мингта автомобиль ўтиши, реконструкция эса Наманганни Тошкент билан боғлайдиган стратегик аҳамиятга эга эканини эслатди.

Лойиҳага кўра, йўл бетон қопламали тўрт қаторли қилиб кенгайтирилади. Йўл бўйлаб 34 та кўприк қурилади ва 22 та пиёдалар ўтиш йўлаги жиҳозланади.

Наманган вилояти ҳокимлиги аниқлашича, лойиҳа F+EPC (молиялаштириш, лойиҳалаш, харидлар ва қурилиш) тамойили асосида амалга оширилмоқда. Ишлар якунлангач, йўлнинг ўтказиш қобилияти тўрт бараварга ортади, бу эса авариялар сонини камайтиради ҳамда аҳоли, бизнес ва сайёҳлар учун янада қулай шароит яратади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг