Чирчиқ технопарки Россия ва Қозоғистон компаниялари билан полимер изоляция материаллари ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни муҳокама қилмоқда
Чирчиқ технопарки Россия ва Қозоғистон компаниялари билан полимер изоляция материаллари ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни муҳокама қилмоқда
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — «Чирчиқ» кимё-индустриал технопарки мутахассислари Россиянинг Gexsa Group компанияси ҳамда Қозоғистоннинг Марвик Партнерс компанияси вакиллари билан ҳамкорлик масалалари бўйича музокаралар ўтказди
Учрашув давомида компаниялар вакиллари шамолдан ҳимояловчи, ёпувчи ҳамда буғ ва намликдан изоляцияловчи материалларни полимерлардан ишлаб чиқаришни ташкил этишга қаратилган инвестиция лойиҳасини амалга оширишга қизиқиш билдирдилар.
Компания вакилларига технопарк ҳудудида ишлаб чиқаришни жойлаштириш асосий афзалликлари, жумладан амалдаги солиқ ва божхона имтиёзлари, ривожланган муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси, шунингдек қулай географик жойлашув ҳақида батафсил маълумот берилди.
Музокаралар якунида томонлар ҳамкорликдан ўзаро манфаатдор эканликларини билдирдилар.