Чирчиқ кимё саноат технопарки Хитой компанияси билан декоратив бўёқлар ишлаб чиқариш бўйича музокаралар олиб бормоқда
Чирчиқ кимё саноат технопарки Хитой компанияси билан декоратив бўёқлар ишлаб чиқариш бўйича музокаралар олиб бормоқда
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — «Чирчиқ» кимё-индустриал технопарки мутахассислари Хитойнинг Xingang Paint Co. Ltd корхонаси вакиллари билан ҳамкорлик масалалари юзасидан музокаралар ўтказдилар.
Учрашув давомида Xingang Paint Co. Ltd корхонаси қурилиш лок-бўёқ материаллари, саноат учун мўлжалланган антикоррозия қопламалари ҳамда декоратив бўёқлар ишлаб чиқаришни ташкил этишга қаратилган инвестиция лойиҳасини амалга оширишга қизиқиш билдирди.
Корхона вакилларига технопарк ҳудудида ишлаб чиқаришни жойлаштиришнинг асосий афзалликлари — жумладан амалдаги солиқ ва божхона имтиёзлари, ривожланган муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси ҳамда қулай географик жойлашуви тўғрисида батафсил маълумот берилди.
Музокаралар якунида томонлар ҳамкорликдан ўзаро манфаатдорликларини билдирган ҳолда, белгиланган тартибда маслаҳатлашувларни давом эттиришга келишиб олдилар.