Centrum Air Петербургдан Тошкентга тўғридан-тўғри парвозларни йўлга қўйди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Centrum Air авиакомпанияси Санкт-Петербург билан Тошкент ўртасида тўғридан-тўғри ҳаво қатновини очди.
Бу ҳақда «Шимолий пойтахт ҳаво дарвозалари» компанияси томонидан бошқариладиган Пулково аэропорти матбуот хизмати хабар берди.
Йўналиш Россиянинг шимолий пойтахтидан Ўзбекистонга амалга оширилаётган бешинчи тўғридан-тўғри рейс бўлди.
Бундан аввал Пулководан Термиз, Урганч, Самарқанд ва Наманган шаҳарларига ҳам парвозлар амалга оширилган. Тошкентга парвозлар ҳафтасига уч марта — душанба, чоршанба ва жума кунлари бажарилади.
2025 йилнинг тўққиз ойи давомида Пулководан Ўзбекистонга еттита авиакомпания томонидан деярли бир ярим мингта рейс амалга оширилган.
Россия Туроператорлар Ассоциацияси (РТОА) маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь–август ойларида Ўзбекистон Россия фуқаролари энг кўп ташриф буюрган давлатлар орасида Туркия ва Таиланддан кейин учинчи ўринни эгаллаган.