Валюта курслари 05/06/2025
$1 – 12831.81
UZS – -0.2%
€1 – 14606.45
UZS – -0.45%
₽1 – 163.75
UZS – 0.18%
Қидириш
Иқтисод 04/06/2025 Centrum Air Наманган ва Новосибирск ўртасида тўғридан-тўғри парвозларни йўлга қўяди

Centrum Air Наманган ва Новосибирск ўртасида тўғридан-тўғри парвозларни йўлга қўяди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Centrum Air авиакомпанияси 2025 йил 23 июндан бошлаб Новосибирск ва Наманган ўртасида тўғридан-тўғри авиақатновларни амалга оширади. Бу ҳақда Новосибирскнинг Толмачёво аэропорти расмий Telegram-каналида хабар қилинди.

«Толмачёво аэропорти ва Centrum Air авиакомпанияси қуёшли Наманганга (Ўзбекистон) тўғридан-тўғри рейсларни йўлга қўяди. Давр: 2025 йил 23 июн — 23 октябр», — дейилади хабарда.

Парвозлар ҳафтада икки марта — душанба ва пайшанба кунлари амалга оширилади:

Новосибирскдан: учиш — соат 09:00 (Москва вақти 05:00), Наманганга етиб келиш — соат 09:35 (Москва вақти 07:35).

Намангандан: учиш — соат 03:25 (Москва вақти 01:25), Новосибирскка етиб келиш — соат 08:00 (Москва вақти 04:00).

Йўлдаги вақт — 2 соат 35 дақиқа. Рейсларга Airbus самолётлари хизмат кўрсатади.

Centrum Air — Ўзбекистонда 2023 йилда ҳукумат ташаббуси билан ташкил этилган хусусий авиакомпания бўлиб, у нафақат йўловчи, балки юк ташиш хизматлари билан ҳам шуғулланади. Компания ички ва халқаро йўналишлар бўйича ўз парвоз тармоғини жадал кенгайтирмоқда.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг