Centrum Air Наманган — Москва йўналиши бўйича тўғридан-тўғри парвозларни очмоқда
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2025 йил 22 июндан бошлаб Centrum Air авиакомпанияси Наманган ва Москва (Домодедово аэропорти) ўртасида мунтазам тўғридан-тўғри парвозларни йўлга қўяди. Бу билан Ўзбекистоннинг шарқий минтақаси ва Россия пойтахти ўртасидаги ҳаво алоқалари янада кенгаяди.
Янги йўналиш транспорт алоқаларини мустаҳкамлашга ҳамда Наманган вилояти ва унга яқин ҳудудларда яшовчи йўловчилар учун саёҳатларни енгиллаштиришга қаратилган.
Парвозлар ҳафтасига уч марта — душанба, пайшанба ва якшанба кунлари замонавий ва қулай Airbus A320 самолётларида амалга оширилади. Парвоз вақти ўртача 4 соат 20 дақиқани ташкил этади.
Парвоз жадвали (маҳаллий вақт билан):
Рейс C407, Наманган — Москва:
пайшанба, якшанба: учиш — 12:40, етиб бориш — 15:00;
душанба (23 июндан бошлаб): учиш — 18:40, етиб бориш — 21:00.
Рейс C408, Москва — Наманган:
пайшанба, якшанба: учиш — 16:00, етиб бориш — 22:05;
душанба (23 июндан бошлаб): учиш — 22:00, Наманганга етиб келиш — эртаси куни соат 04:05.
Ушбу ҳаво қатновининг очилиши меҳнат муҳожирлари, хизмат сафаридаги йўловчилар ва сайёҳлар учун қўшимча қулайликлар яратибгина қолмай, икки мамлакат ўртасидаги иқтисодий ва гуманитар алоқалар ривожига ҳам хизмат қилади.