Валюта курслари 11/06/2025
$1 – 12674.37
UZS – -0.3%
€1 – 14470.33
UZS – -0.37%
₽1 – 161.23
UZS – 0.08%
Қидириш
Иқтисод 10/06/2025 "Cashgenics» корхонаси Ҳиндистонда 3,5 миллион АҚШ долларилик экспорт шартномаларига эришди

"Cashgenics» корхонаси Ҳиндистонда 3,5 миллион АҚШ долларилик экспорт шартномаларига эришди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — "Ўзелтехсаноат" уюшмасига аъзо бўлган "Cashgenics" корхонаси Ҳиндистонда ўтказилган халқаро бизнес тадбирлари доирасида ўзининг янги экспорт имкониятларини кенгайтириб, маҳсулотларини экспорт қилиш бўйича муҳим шартномаларга эришди.

Мазкур муваффақият Ҳиндистон – Марказий Осиё бизнес кенгаши томонидан ташкиллаштирилган тадбирлар доирасидаги учрашувлар ва B2B музокаралар натижасида қўлга киритилди. Айнан ушбу тадбирлар давомида "Сашгенисс" ўз маҳсулотларига қизиқиш билдирган ҳамкор компаниялар билан учрашувлар ўтказди ва ўзаро манфаатли шартномалар тузишга муваффақ бўлди.

Натижада, "Cashgenics" Ҳиндистоннинг етакчи компаниялари билан умумий қиймати 3,5 миллион АҚШ доллари миқдоридаги экспорт шартномаларини имзолади. Компания ўз фаолиятини кенгайтириш, янги технологияларни жорий этиш ва ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш бўйича хорижий ҳамкорлар билан яқин ҳамкорликни давом эттиради.

"Cashgenics" Ҳиндистонда қуйидаги компаниялар билан музокаралар олиб борди: "Wald Wide International", "BharatiyaZPM", "Wimman", "Cosmic Care", "Big Hearts", "Velogic", "Shymal Khmathan" ва "Art International".

Ушбу муваффақият "Cashgenics" корхонасининг халқаро бозордаги мавқеини мустаҳкамлаш билан бирга, Ўзбекистоннинг ишлаб чиқариш ва экспорт салоҳиятини янада оширишга хизмат қилади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг