Валюта курслари 12/12/2025
$1 – 12047.45
UZS – 0.22%
€1 – 14099.13
UZS – 0.79%
₽1 – 151.90
UZS – -2.31%
Қидириш
BYD UZBEKISTAN GASGO OIL компаниясини брендни туҳмат қилгани учун жаримага тортди

BYD UZBEKISTAN GASGO OIL компаниясини брендни туҳмат қилгани учун жаримага тортди

BYD UZBEKISTAN GASGO OIL компаниясини брендни туҳмат қилгани учун жаримага тортди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Рақобат қўмитасига “BYD UZBEKISTAN FACTORY” МЧЖ ҚК мурожаат қилиб, “GASGO OIL” МЧЖ ҚК томонидан инсофсиз рақобат ва нотўғри рекламага йўл қўйилганлигини маълум қилган.

Мазкур мурожаатда, “GASGO OIL” МЧЖ ҚК ўзининг ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларида жойлаштирган реклама роликларида “BYD” брендига нисбатан ахлоқсиз муносабатда бўлганлиги ва брендини обрўсизлантиришга олиб келувчи лавҳалардан фойдаланганлиги, натижада “BYD UZBEKISTAN FACTORY” МЧЖ ҚК ишчанлик обрўсига зарар етказилгани билдирилган.

Таъкидлаш жоизки, “Реклама тўғрисида”ги Қонуннинг 16-моддасига мувофиқ, рекламада ўзга шахсларнинг товар(хизмат)ларини камситиш, бадном қилиш тақиқланиши белгилаб ўтилган.

Юқоридагиларга кўра, Қўмита Махсус комиссияси томонидан “GASGO OIL” МЧЖга нисбатан “Реклама тўғрисида”ги Қонун талаблари бузилиши аломатлари билан иш қўзғатилиб, натижаси юзасидан молиявий жарима қўллаш ҳақида қарор қабул қилинди.

Шунингдек, қонунбузилиш ҳолатини бартараф этиш ва келгусида йўл қўймаслик юзасидан бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатма берилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг