Валюта курслари 18/09/2025
$1 – 12254.27
UZS – -0.25%
€1 – 14516.41
UZS – 0.01%
₽1 – 147.89
UZS – -0.49%
Қидириш
Бухорода телефон ўғирлаган ва қочиш вақтида ЙТҲ содир этган шахс қўлга олинди

Бухорода телефон ўғирлаган ва қочиш вақтида ЙТҲ содир этган шахс қўлга олинди

Бухорода телефон ўғирлаган ва қочиш вақтида ЙТҲ содир этган шахс қўлга олинди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Жорий йил 14 сентябр куни Бухоро туманида яшовчи Х.С. «102» хизматига мурожаат қилиб, унинг «iPhone» сотиш тўғрисидаги эълонига жавоб қайтарган номаълум шахс келганини хабар қилди. У оқ рангли, давлат рақам белгисиз ва ойналари қорайтирилган «Nexia-3» автомашинасида бўлган.

Пул олиб келиш баҳонасида у телефонни қўлга киритиб, рулга ўтирган ва воқеа жойидан қочиб кетган.

Ҳодиса юзасидан дарҳол «Тўхтатиб туриш» режаси эълон қилинди. Тезкор ҳаракатлар давомида автомашина Бухородаги И. Каримов кўчасида аниқланди. Ҳайдовчи ходимларнинг қонуний талабларига бўйсунмасдан, қочишга уринди ва бир нечта транспорт воситасига шикаст етказди.

Соат 04:41 да 2003 йилда туғилган, Бухоро шаҳрининг «Фошун» маҳалласида истиқомат қилувчи М.А. қўлга олинди.

Унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 219-моддаси 2-қисми ва 166-моддаси 3-қисми бўйича жиноят иши қўзғатилди ва уни қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР