Валюта курслари 16/10/2025
$1 – 12233.67
UZS – 0.4%
€1 – 14233.88
UZS – 1.08%
₽1 – 154.84
UZS – 1.48%
Қидириш
Бухорода суд тизими ходимининг ноқонуний ҳаракати фош бўлди

Бухорода суд тизими ходимининг ноқонуний ҳаракати фош бўлди

Бухорода суд тизими ходимининг ноқонуний ҳаракати фош бўлди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Жиноят ишлари бўйича Ғиждувон туман судининг архив мудири ички ишлар органлари томонидан Жиноят Кодексининг 237 ва 238-моддалари билан қўзғатилиб, ЖИБ Когон шаҳар суди томонидан кўриб тамомланган жиноят иши бўйича судланувчига суд тизимида ишловчи ваколатли танишлари орқали енгиллик яратиб бериш ҳамда келгусида ҳукмни ўзгармаслигини ваъда қилиб, эвазига 700 АҚШ доллари талаб қилиб, муқаддам 100 АҚШ доллари олади.

Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Бош прокураратура ҳузуридаги Департамент ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда архив мудири қолган 600 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Ҳозирда унга нисбатан Жиноят Кодексининг 25,168-моддаси 3-қисми “в” банди ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг