Валюта курслари 13/02/2026
$1 – 12275.58
UZS – -0.1%
€1 – 14591.98
UZS – -0.36%
₽1 – 159.09
UZS – 0.16%
Қидириш
Бухорода Ўзбекистон-Сурия бизнес форуми ва B2B учрашувлари бўлиб ўтди

Бухорода Ўзбекистон-Сурия бизнес форуми ва B2B учрашувлари бўлиб ўтди

Бухорода Ўзбекистон-Сурия бизнес форуми ва B2B учрашувлари бўлиб ўтди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) —13 февраль куни Бухоро шаҳрида Ўзбекистон–Сурия бизнес-форуми ва B2B учрашувлари ташкил этилди.

Тадбир Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ташаббуси билан мамлакатимизга ташриф буюрган Сурия Араб Республикаси делегацияси доирасида ўтказилди.

Форум икки давлатдан 200 нафардан ортиқ тадбиркор ва ишбилармон доиралар вакилларини бир майдонда жамлади. Унда тегишли вазирлик ва идоралар, савдо-саноат палаталари ҳамда тармоқ бирлашмалари вакиллари фаол иштирок этди.

Тадбир давомида томонлар ҳудудлараро ҳамкорлик масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратдилар. Минтақавий даражадаги шериклик бизнес ташаббусларини тезкор қўллаб-қувватлаш ва инвестиция лойиҳаларини жойларда самарали амалга оширишга асос бўлиб хизмат қилиши қайд этилди.

Шунингдек, мунтазам бизнес мулоқотини йўлга қўйиш, B2B алоқаларни кенгайтириш, бизнес-миссиялар алмашуви ва кооперация лойиҳаларини биргаликда ишлаб чиқиш масалалари муҳокама қилинди.

Форум доирасида ўтказилган B2B учрашувлар натижасида компаниялар ўзаро ҳамкорликнинг аниқ йўналишлари бўйича музокаралар олиб борди.

Якунда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш ва савдо-иқтисодий алоқаларни кенгайтиришга қаратилган келишув ва шартномалар имзоланди. Хусусан, Савдо-саноат палатасининг Бухоро вилояти ҳудудий бошқармаси ҳамда Тартус Савдо-саноат палатаси ўртасида ўзаро англашув меморандумлари имзоланди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг