Валюта курслари 20/11/2025
$1 – 11910.93
UZS – -0.25%
€1 – 13784.52
UZS – -0.4%
₽1 – 147.49
UZS – 0.06%
Қидириш
Бухорода 35 минг АҚШ долларига симоб сотган шахслар ушланди

Бухорода 35 минг АҚШ долларига симоб сотган шахслар ушланди

Бухорода 35 минг АҚШ долларига симоб сотган шахслар ушланди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Давлат хавфсизлик хизматининг Бухоро вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ҳамда Миллий гвардиянинг ҳудудий бошқармалари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, Бухоро шаҳрида яшовчи, 1998 й.т. шахс ва Бухоро туманида истиқомат қилувчи, 1984 й.т. фуқаро ўзаро тил бириктириб, мамлакатимизда эркин сотилиши тақиқланган, 3 дона флаконда бўлган жами 343 гр симоб моддасини 35 минг АҚШ долларига сотган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланди.

Ҳозирда уларга нисбатан Жиноят Кодексининг 185-1-моддаси 2-қисми “б”, “в” бандлари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг